Live
2
Ўзбек

Мбаппе Гулернинг шартномаси узайтирилганига: «Раҳмат, энди хотиржам ухлайман»

Футбол
18 ноябр, 17:00
«Реал» ҳужумчиси жамоадошининг Мадрид клуби билан янги битим тузганидан хурсандлигини яширмади.
Мбаппе Гулернинг шартномаси узайтирилганига: «Раҳмат, энди хотиржам ухлайман»
Foto: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Арда Гулернинг шартномаси узайтирилганига муносабат билдирди.

18 ноябр куни Мадрид клуби 21 ёшли яримҳимоячи билан янги битим имзоланганини эълон қилди. Ушбу келишув 2032 йилгача амал қилади.

«Раҳмат, бугун кечаси хотиржам ухлайман ❤️», — деб изоҳ қолдирди Мбаппе туркиялик футболчининг ижтимоий тармоқдаги янги шартнома ҳақидаги пости остида.

Арда бу мавсумда Ла Лигада 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, яримҳимоячи «Реал»га 2023 йили 20 миллион евро эвазига «Фенербаҳче»дан ўтган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар