Live
2
Ўзбек

«Ўрнимга келиб, ўйнаб кўр» — Амад уни танқид қилган блогерга жавоб қайтарди

Футбол
18 ноябр, 15:17
Блогер Кот-д'Ивуар сафида қулай вазиятдан гол уролмаган «МЮ» вингерини танқид қилганди.
«Ўрнимга келиб, ўйнаб кўр» — Амад уни танқид қилган блогерга жавоб қайтарди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Кот-д’Ивуар миллий жамоаси яримҳимоячиси Амад Диалло ижтимоий тармоқда блогер томонидан билдирилган танқидга жавоб қайтарди.

Контент яратувчи блогер 24 ёшли футболчининг миллий жамоа сафидаги ўйинда қулай голли вазиятдан фойдалана олмаганини танқид қилди.

Кот-д’Ивуар Африка Миллатлар кубоги саралаш босқичида Гамбия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Диалло беллашувнинг 13-дақиқасида жамоасининг биринчи голига ассист берди. 65-дақиқада эса алмаштирилди.

«Оғзингни ёп, биродар. Жуда кўп гапиряпсан.

Агар бу сени шунчалик ташвишга солаётган бўлса, келиб менинг ўрнимга ўйнаб кўр»,
— деб ёзди Диалло ижтимоий тармоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Кот-дъИвуар Кот-дъИвуар
Бугунги янгиликлар