Live
2
Ўзбек

Энрике: «Илк машғулотлардаёқ мураббийликни ташлаб кетишимга бир бахя қолган»

Футбол
18 ноябр, 16:02
«ПСЖ» устози дастлаб мураббий бўлишни хоҳламагани ҳақида гапирди.
Энрике: «Илк машғулотлардаёқ мураббийликни ташлаб кетишимга бир бахя қолган»
Foto: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике мураббийлик фаолиятининг илк даврларини эсга олди.

Мураббий бўлишни режалаштирмагани ҳақида

«Футболчи бўлган пайтимда мураббийлик фаолияти ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман. Жамоадошларим баъзан мураббийлик курсларида ўқиш ҳақида гап очишарди, аммо менда бундай мақсад ёки интилиш йўқ эди».

2008 йилда «Барселона Б» жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида

«Ишга катта иштиёқ ва ҳаяжон билан киришасан, аммо аслида бу соҳада ҳеч нарсани тушунмайсан. Мавсумолди тайёргарлик жараёнида ҳатто ҳаммасини ташлаб кетишимга бир бахя қолган эди.

Мен мутлақо тасаввурга эга бўлмаган муҳитда мураббийлик қилишга киришгандим»,
— дея ҳикоя қилди Энрике Tocats per Lucho ҳужжатли филмида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар