Бугун
17
Ўзбек

Роналдунинг кетиши Португалия футбол федерациясига 85 млн еврога тушиши мумкин

Футбол
18 ноябр, 22:50
Португалиялик футбол агенти мамлакат футболида юзага келаётган муаммолар ҳақида гапириб ўтди.
Роналдунинг кетиши Португалия футбол федерациясига 85 млн еврога тушиши мумкин
Фото: Getty Images

Португалиялик футбол агенти Мигел Алфонсо Криштиану Роналду миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганидан кейин мамлакат футболида юзага келган муаммолар ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозирда бир қатор муаммолар мавжуд. Роналду кетганидан кейин миллий жамоада ҳақиқий етакчи пайдо бўлмади.

Айни пайтда 3 нафар футболчи бу мақомга даъвогарлик қилмоқда, аммо уларнинг ҳеч бири жамоанинг асосий тимсолига айлана олмаяпти.

Бундан ташқари, молиявий муаммолар ҳам бор. Федерация президенти Роналдунинг кетиши оқибатида даромадлар камайишига қарши қисқа муддатли ечим топа олмади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар йўқотишлар тахминан 85 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Бу Криштианунинг қанчалик муҳим шахс эканини кўрсатади.

Шу билан бирга, федерация шу йилда йиллик бюджетини 210 миллион евродан 240 миллион еврогача оширишни режалаштирган эди. Катта эҳтимол билан ташкилот Роналдунинг миллий жамоа тизимида қолиши учун у билан музокара ўтказишига тўғри келади», — деди Алфонсо «Евро-Футбол.Ру» нашрига берган эксклюзив интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ҳозирда Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клубида фаолиятини давом эттирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Бугунги янгиликлар