Италиянинг иккинчи дивизиони B Серияда иштирок этаётган «Эмполи» клуби ғайриоддий қарор қабул қилиб, Мауи лақабли ит билан расмий шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, Мауи «Эмполи»нинг янги тимсолига айланган. Қизиғи, ит билан шартнома имзолаш маросими худди профессионал футболчилар билан келишув тузиш жараёни каби ташкил этилган.
Маросим давомида Мауининг бўйнига клуб шарфи тақилган ва у учун махсус фотосессия ўтказилган. Шу тариқа, итнинг жамоадаги янги мақоми расмийлаштирилган.
Келишувга кўра, Мауи эндиликда «Эмполи»нинг турли тадбирларида иштирок этади, стадион трибуналарида пайдо бўлади ва клубнинг медиа лойиҳаларида қатнашади. Шунингдек, у жамоанинг жонли рамзи сифатида мухлислар билан алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Клуб ушбу ташаббус орқали ўзининг янги тимсолини футбол жамоасининг тўлақонли бир қисми сифатида таништирди.
Қайд этиш лозим, «Эмполи»нинг ушбу мавсумдаги натижалари ҳозирча қониқарли эмас. Жамоа Италия B Сериясининг дастлабки 11 турида бор-йўғи 9 очко жамғарган ва турнир жадвалида қуйи лигага тушиб кетиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудда бормоқда.