Бугун
17
Ўзбек

Кварацхелия GQ журналига кўра «Йил одами» деб топилди

Футбол
18 ноябр, 23:15
GQ томонидан «Йил одами» мукофоти 1996 йилдан буён топшириб келинмоқда.
Кварацхелия GQ журналига кўра «Йил одами» деб топилди
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ва Грузия миллий жамоаси вингери Хвича Кварацхелия GQ журналининг Франция нашри томонидан «Йил одами» деб эътироф этилди. Бу ҳақда Touchline нашри хабар берди.

Грузиялик футболчи ушбу мукофотни қўлга киритганидан хурсанд эканини билдириб, эришилган муваффақиятларда жамоадошларининг ҳиссаси катта эканини таъкидлади.

«Бу мен учун катта шараф. «ПСЖ» сафида ажойиб мавсум ўтказдим ва биз эришган натижалардан жуда фахрланаман.

Ўйлашимча, жамоадошларимсиз бундай муваффақиятларга эришишнинг имкони бўлмасди. Ушбу мукофотни қўлга киритишимга ёрдам берганимиз учун ўзимдан ҳам, улардан ҳам фахрланаман», — деди Кварацхелия.

GQ журнали ушбу мукофот орқали йил давомида ўз соҳасида сезиларли ютуқларга эришган ва жамиятга таъсир кўрсатган шахсларни тақдирлайди.

Мукофот нафақат спорт, балки кино, мусиқа, мода ва маданият соҳаларидаги муваффақиятларни ҳам эътироф этишга қаратилган.

Маълумот учун, GQ томонидан «Йил одами» мукофоти 1996 йилдан буён топшириб келинмоқда. Ғолиблар журнал таҳририяти томонидан танланади.

Кварацхелиянинг бу йилги эътирофи унинг футбол майдонидаги муваффақиятлари спортдан ташқари соҳаларда ҳам эътибор қозонаётганини кўрсатади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар