Бугун
17
Ўзбек

Жезуш Рамушнинг Португалия миллий жамоасидаги ўрни ҳақида гапирди

Футбол
18 ноябр, 00:20
    6
Мураббий ҳужумчининг сўнгги икки баҳсдаги ўйинини умумий фаолиятидан алоҳида баҳолаш кераклигини таъкидлади.
Жезуш Рамушнинг Португалия миллий жамоасидаги ўрни ҳақида гапирди
Foto: Getty Images
17.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Уэлс Уэлс 2 : 3 Португалия Португалия

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ҳужумчи Гонсалу Рамушнинг жамоадаги ўрни ва мақоми ҳақида фикр билдирди. Мутахассис футболчининг сўнгги икки баҳсда гол ура олмагани ва унчалик яхши ўйнамагани ҳақидаги фикрларни муҳокама қилиш мумкинлигини, бироқ унинг олти ўйин давомидаги иштирокини бундай баҳолаб бўлмаслигини айтди.

«Гонсалу Рамуш ҳақида гапирадиган бўлсак, агар Данияга қарши баҳс ва бугунги ўйинни назарда тутаётган бўлсангиз, у Данияда гол урганди-ку. Шу сабабли Рамуш сўнгги икки баҳсда гол урмади ва яхши ўйнамади, десангиз, буни муҳокама қилишимиз мумкин. Аммо барча олти ўйинни ҳисобга олсак, бундай эмас. У бир нечта баҳсда жуда яхши ўйнади», — деди Жезуш матбуот анжуманида.

Мураббий футболчининг жамоадаги мақоми унинг фаолияти давомида эришган хизматларига қараб белгиланишини таъкидлади. У Криштиану Роналду билан бир қаторда Бруню Фернандеш, Бернарду Силва ва Рубен Диаш каби футболчиларни ҳам алоҳида эътироф этди.

«Мен учун футболчининг мақоми унинг бутун фаолияти давомида қилган хизматлари билан белгиланади. Гап фақат Криштиану Роналду каби алоҳида мақомга эга футболчилар ҳақида кетмаяпти. Мен ҳам футболчи бўлганман ва кўп йиллар давомида ўз мақомига лойиқ бўлган инсонларни жуда ҳурмат қиламан. Масалан, Бруню Фернандеш, Бернарду Силва ва Рубен Диаш. Бундай футболчилар сони тобора ортиб бормоқда. Бу мен учун жуда муҳим, чунки ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва футболчилар қандай фикрлашини биламан», — дея қўшимча қилди мураббий.

Маълумот учун, Португалия миллий жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Уелсни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Уэлс Уэлс
  • Португалия Португалия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар