Live
2
Ўзбек

Гризманн Роналдунинг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашига муносабат билдирди

Футбол
17 ноябр, 07:20
Франциялик ҳужумчи португалиялик футболчини афсона деб атаб, унинг ўрнини тўлдириш қийин бўлишини таъкидлади.
Гризманн Роналдунинг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашига муносабат билдирди
Foto: Getty Images

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашига муносабат билдирди. Франциялик футболчи португалиялик ҳужумчининг меҳнатсеварлиги ва эришган ютуқларини алоҳида эътироф этди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.

«Роналдунинг фаолиятини якунлаётганидан хафаман. У ҳақиқий афсона. Меҳнат қилиш, гол уриш ва ғалаба қозониш борасида чинакам машина.

Унга қарши ўйнаш менга жуда ёқарди. Португалия учун амалга оширган ишлари тарихий аҳамиятга эга. Унинг ўрнини тўлдириш жуда қийин бўлади», — деди Гризманн.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Бугунги янгиликлар