Туркиянинг «Бешиктош» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Маттейс де Лигтни мавсум охирига қадар ижарага олиш имкониятини ўрганмоқда. TeamTalk нашри хабар беришича, Истанбул клуби бу трансферни январ ойида амалга ошириш мумкин деб ҳисобламоқда.
Нидерландиялик футболчи 2024 йил август ойида «Бавария»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган эди. Ҳимоячи деярли бир йил давомида сафдан ташқарида қолди ва 2025/26 йилги мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди.
Футболчининг ўзи мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Бу эса унга аввалги юқори савиясига қайтиш ва Нидерландия миллий жамоаси таркибидаги имкониятларини яхшилашга ёрдам бериши мумкин.
Шунингдек, футболчининг атрофидаги вазиятни «Интер» клуби ҳам кузатиб бормоқда.