«Манчестер Юнайтед»нинг 16 ёшли ҳужумчиси Жей-Жей Габриел фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. El Chiringuito TV журналист Маркос Бенитога таяниб хабар беришича, ёш футболчи Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга яқин.
Манбага кўра, «қироллик клуби» трансфер учун манкунианликларга 360 минг евро тўлайди. Габриел Мадрид гранди билан уч йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Федерация қоидаларига кўра, футболчи январ ойига қадар «Реал Кастиля» сафида майдонга туша олмайди. Шу вақтгача у клубнинг ёшлар жамоасида тўп суради.
Маълумот учун, Испания чемпионатининг 12-туридан сўнг «Реал» 30 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.