«Ливерпул»нинг собиқ яримҳимоячиси Стивен Жеррард «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурицио Почеттино жамоани Бруну Фернандеш атрофида қуриши керакми, деган саволга жавоб берди.
«Фақат у янги шартнома имзолаган тақдирдагина. Айтишларича, у аллақачон иккита таклифни рад этган. Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмаймиз. Аммо агар у охир-оқибат Лисандро Мартинес каби узоқ муддатли янги шартнома имзоласа, бунга Почеттино билан ўзаро муносабатлари муҳим таъсир кўрсатган, деб тахмин қилиш мумкин», — деди Англия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси.
Маълумот учун, Бруну Фернандешнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июн куни якунланади. Шундан сўнг португалиялик футболчи эркин агентга айланиши мумкин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади