Бугун
27
Ўзбек

Роналдунинг онаси: «Миллий жамоада уни ҳурмат қилишмади, ҳатто шериклари ҳам»

Футбол
16 ноябр, 11:48
    29
Долореш Авейру Даниядан учралган мағлубиятдан хурсандлигини яширмади.
Роналдунинг онаси: «Миллий жамоада уни ҳурмат қилишмади, ҳатто шериклари ҳам»
Foto: Getty Images

Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру Португалия миллий жамоасини танқид қилди. Бунга Миллатлар лигаси доирасида Даниядан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубият сабаб бўлди.

Ушбу баҳс 41 ёшли ҳужумчи миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан кейин португалияликлар учун илк ўйин бўлди. У мураббий Жорже Жезуш билан юзага келган келишмовчилик сабаб ватан жамоаси билан хайрлашди.

Данияга қарши баҳсда Португалия футболчилари майдонга 7-рақамли футболкаларда тушишди. «Эштадиу Мунисипал де Брага» стадионидаги мухлислар эса «Раҳмат, сардор!» деган ёзувли баннерни кўтаришди ва учрашув бошланганидан 7 дақиқа ўтиб Роналдунинг номини айтиб, ҳайқиришди.

Долореш Авейру воқеа юзасидан ўз фикрларини билдирди.

— Албатта, унинг хафсаласи пир бўлди. Унинг ишончини оқлашмади. Мен ҳам хафаман. Аммо улар мағлубиятга улар тўлиқ лойиқ эди. Ростини айтсам, ҳатто бундан хурсандман.

Шарафлаш маросими у йўқ пайтда эмас, балки унинг иштирокида ўтказилиши керак эди. Биз бундай маросимни шу ерда, «Спортинг»да ташкил қиламиз. Бу ерда уни қадрлашади. Миллий жамоада эса уни ҳурмат қилишмади, ҳатто жамоадошлари ҳам.


— Ўғлингизнинг Жорже Жезуш билан муносабатлари қандай?

— Сизники қандай бўлса, худди шундай, — дея жавоб берди Долореш O Jogo билан интервюда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

29 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар