Португалия миллий жамоасининг уч футболчиси Миллатлар лигасида Данияга қарши кечган баҳсдан сўнг жамоа ихтиёрини тарк этди. Португалия футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Рубен Диаш Жоау Палиня ва Бернарду Силва Уэлсга қарши гуруҳ босқичининг сўнгги беллашувида иштирок этмайди.
Рубен Диаш ва Жоау Палиня сариқ карточкалар лимити тўлгани сабабли 17 ноябр куни Кардиффда ўтказиладиган баҳсни ўтказиб юборади. Бернарду Силва эса тиббий кўрикдан кейин ўйинларда қатнашишга тайёр эмас деб топилган.
«Португалия миллий жамоаси футболчилари Рубен Диаш ва Жоау Палиня сариқ карточкалар лимити тўлгани сабабли сешанба куни Кардиффда Уелсга қарши бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок эта олмайди. Бернарду Силва ҳам жамоа ихтиёрини тарк этди.
Португалия футбол федерациясининг соғлиқни сақлаш ва спорт тайёргарлиги департаменти мутахассислари тиббий текширувдан сўнг унинг ўйинларда қатнашишга тайёр эмас деган хулосага келди. Якшанба куни эрталаб бош мураббий Жорже Жезуш бошчилигидаги машғулотларда 24 нафар футболчи иштирок этмоқда», — дейилади федерация расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида Данияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Беллашувда данияликлар сафида Пьер-Эмил Хёйберг, Расмус Хойлунд (2) ва Йоахим Андерсен гол урди. Португалияликларнинг ягона голига эса Бернарду Силва муаллифлик қилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади