UEFA Миллатлар лигасида сўнгги тур баҳслари давом этди.
А лига 2-гуруҳидаги марказий ўйинда Германия миллий жамоаси ўз майдонида Нидерландияни қабул қилди. Унда немислар рақиб дарвозасига 5 та гол урди. Флориан Виртц дублни расмийлаштирди. Шунингдек, Шерхант, Шлоттербек ва Груда ҳам нидерландияликлар киперини ожиз қолдирди.
Шу тариқа, Клопп жамоаси очколари сонини 11 тага етказиб, гуруҳни пешқадам сифатида чоракфиналга чиқди. Нидерландия 11 очко билан 2-ўрин билан плей-офф босқичига йўлланма олди.
Гуруҳнинг иккинчи беллашувида Греция (11, 3-ўрин) ўз майдонида Сербияни (0, 4-ўрин) минимал ҳисобда енгди. Бироқ юнонлар қўшимча кўрсаткичлар эвазига 3-ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади.
Миллатлар лигаси. А лига, 2-гуруҳ
Германия — Нидерландия 5:0
Голлар: Шерхант 41, Виртц 60, 71, Шлоттербек 65, Груда 77.
Германия — тер Стеген, Трой (Елч, 75), Шлоттербек, Та, Браун (Миттелштедт, 65), Киммих, Павлович, Груда (Карл, 82), Виртц (Бишоф, 75), Шерхант, Ҳавертц (Эбнуталиб, 65).
Нидерландия — Вербрюгген, Думфрис, ван Ҳекке, ван де Вен, Ю.Тимбер (Матсен, 72), К.Тимбер (Клюйверт, 63), Верман, Рейндерс (Копмейнерс, 79), Саммервилл, Гакпо (ван Боммел, 79), Мален (Мердинк, 72).
Огоҳлантириш: Мердинк 86.
Греция – Cербия 1:0
Гол: Масурас 69
Греция – Мандас, Рота, Мавропанос, Кулеракис, Цимикас, Карецас (Бакасетас, 61), Павлидис (Костулас, 73), Зафейрис (Рецос, 88), Цолис (Тетте, 88), Андруцос, Дувикас (Масурас 61).
Сербия – Петрович, Бабич (Гудел, 46), Эракович, Неделкович (Лучич, 75), Букинац (Сукачев, 80), Миленкович, Масимкович, Милинкович-Савич, Митрович (Цветкович, 65), Йович (Тадич, 65).
Огоҳлантиришлар: Зафейрис 7 – Гудел 45.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади