UEFA Жанни Инфантинонинг FIFA президенти сайловидаги рақиби номини маълум қилди.
«Бугун UEFA президенти Александер Чеферин раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ташкилот Ижроия қўмитаси таркибига кирувчи миллий ассоциациялар Франция футбол федерацияси (FFF) президенти Филипп Диаллони 2027 йил март ойида бўлиб ўтадиган FIFA президенти сайловида ўз номзодини қўйишга таклиф қилишди. Шунингдек, улар унга ҳар томонлама ёрдам беришларини бир овоздан билдиришди.
Филипп Диалло футбол тизимининг барча босқичларида катта иш тажрибасига эга. У Франция профессионал футбол клублари манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилотга раҳбарлик қилган, Франция профессионал лигаси раҳбарияти таркибида фаолият юритган ҳамда FIFA'нинг низоларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи тузилмаларида ишлаган.
2023 йилда у Франция футбол федерацияси (FFF) президенти ва UEFA Ижроия қўмитаси аъзосига айланган.
FIFA'нинг ривожланиш йўналиши борасида жиддий хавотирлар мавжудлиги фонида миллий ассоциациялар жаҳон футбол ҳамжамиятида бирдамлик ва ишончни тиклашга чақирди.
Шунингдек, улар FIFA фаолиятининг асосий мақсади сифатида дунёнинг барча минтақаларида футболни ривожлантиришни белгилаши, бошқарувнинг энг юқори стандартларига амал қилиши ҳамда аъзо ассоциациялар, конфедерациялар ва футбол соҳасидаги бошқа манфаатдор томонлар билан яқин ҳамкорликда ишлаши лозимлигини таъкидлашди.
Миллий ассоциациялар Филипп Диаллонинг раҳбарлик қобилиятига тўлиқ ишонч билдириб, у ушбу мақсадларни амалга ошириш учун зарур фазилатларга эга эканини қайд этишди.
Филипп Диалло номзодини илгари суриш таклифини қабул қилди. Эртага Франция футбол федерацияси (FFF) Ижроия қўмитасининг йиғилишида унинг номзоди расман тасдиқланиши кутилмоқда», — дейилади UEFA баёнотида.
UEFA Инфантинога қарши Диалло номзодини илгари суради
Футбол
16 ноябр, 11:24
2
Франция ФФ президенти март ойидаги сайловларда FIFA'нинг амалдаги раҳбарига асосий оппонент бўлади.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади