Бугун
27
Ўзбек

Кубарси жароҳатдан қутулиб қолди

Футбол
16 ноябр, 13:33
«Барселона» ҳимоячисининг «Вилярреал»га қарши ўйнаши сўроқ остида.
Кубарси жароҳатдан қутулиб қолди
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси Испания миллий жамоаси сафида жароҳат олишдан қутулиб қолди.

19 ёшли футболчи Миллатлар лигаси доирасида Англияга (2:3) қарши ўтказилган беллашувнинг биринчи бўлимидан сўнг алмаштирилди. Аввалроқ унда сон соҳасида муаммо борлиги ҳақида хабар берилганди.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, бугун ўтказилган тиббий текширув Пауда жиддий жароҳат йўқлигини тасдиқлаган. «Барселона» ҳимоячисида сон соҳасидаги мушагининг ортиқча зўриқиши аниқланган. Шу сабабли унинг «Вилярреал»га қарши баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Кейинчалик «Барселона» клуби ҳам ҳимоячида мушак зўриқиши борлигини расман тасдиқлади. Кубарсининг якшанба куни Ла Лига доирасидаги учрашувда майдонга тушиши ёки тушмаслиги ҳақидаги қарор кейинроқ қабул қилинади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Испания
Бугунги янгиликлар