Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Рафиня дисквалификацияга учраганига қарамай, жамоа ихтиёрида қолишни хоҳлаганини маълум қилди.
«Барселона» вингери Япония миллий жамоасига (2:3) қарши ўртоқлик беллашувида қизил карточка олди ва Сингапур билан бўлажак ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.
Шундан сўнг Бразилия футбол конфедерацияси ижрочи директори Родриго Каэтано футболчининг миллий жамоа ихтиёрида қолишини маълум қилди.
«Рафиня миллий жамоага нисбатан жуда катта садоқат намойиш этди. У майдондан четлатилди, аммо жамоа билан бирга бўлишни хоҳлади. Бу — жамоадаги муҳит соғлом эканининг жуда муҳим белгиси. Айниқса, Рафиня каби етакчиларнинг бундай муносабати алоҳида аҳамиятга эга», — деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Анчелотти: «Миллий жамоада қолишни Рафинянинг ўзи хоҳлади»
Футбол
16 ноябр, 10:12
9
Япония билан ўйинда қизил карточка олган «Барса» вингери Бразилия сафини тарк этмади.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади