Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Японияга (2:3) қарши ўртоқлик учрашувидаги мағлубиятдан сўнг Ромарионинг танқидларига жавоб қайтарди.
Миллий жамоанинг собиқ ҳужумчиси ижтимоий тармоқда қуйидагича фикр билдирган эди: «Анчелотти, етар! Буюмларингни йиғиштир ва бу ердан кет! Ҳеч ким сенинг ютуқларингни инкор этмаяпти. Сен жаҳон футболи тарихидаги энг буюк мураббийлардан бирисан, аммо бу ютуқларга клубларда эришгансан. Бразилия миллий жамоасида эса ҳали нималарга қодирлигингни кўрсата олмадинг. Биз бунга бошқа чидай олмаймиз!»
Анчелотти эса бу танқидга қуйидагича жавоб берди: «Бу ўз фикрини эркин ифода этиш ҳуқуқидир. Демократик мамлакатда ҳар бир инсон ўз фикрига эга бўлиш ҳуқуқига эга.
Ромарио ўз фикрини билдирди. Ахир ҳамма ҳақиқат, ёлғон ёки шунчаки сафсата бўлиши ҳам мумкин бўлган гапларни айтиш ҳуқуқига эга.
Ҳақиқат шуки, Ромарио кўп гапиради. Бу эса унинг ҳуқуқи», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Globo Esporte.
Анчелотти уни танқид қилган Ромариога жавоб қайтарди
Футбол
16 ноябр, 09:01
26
Бразилиялик собиқ ҳужумчи Япония билан ўйиндан сўнг италиялик мутахассисдан истеъфо беришни сўраганди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади