Бугун
27
Ўзбек

Винисиус: «ЖЧдан кейин яхши шуғулланмадим. Мен ҳам инсонман, хато қиламан»

Футбол
16 ноябр, 08:13
    19
«Реал» вингери мавсумнинг ҳал қилувчи палласида яхши формага киришини айтди.
Винисиус: «ЖЧдан кейин яхши шуғулланмадим. Мен ҳам инсонман, хато қиламан»
Foto: Getty Images

«Реал» вингери Винисиус Жуниор мавсум бошидагиэ ўйини пасайиб кетганининг сабаблари ҳақида фикр билдирди.

Бразилиялик футболчи мадридликлар сафида ушбу мавсумда ўтказган 12 та баҳсида атиги 1 та гол урди.

«Менимча, Жаҳон чемпионатидан кейин ўзимни яхшироқ тайёрлашим мумкин эди. Мундиал биз, бразилияликлар учун жуда муҳим мусобақа ҳисобланади. Турнирни бунчалик эрта тарк этишимизни кутмаган эдик.

Мен ҳақиқий ҳаётдан завқланиш, дам олиш, ҳордиқ чиқариш ва оиламга кўпроқ вақт ажратиш учун таътилга чиқдим. Натижада сўнгги йиллардагига қараганда камроқ машғулот ўтказдим.

Узоқ вақт давомида бундай юқори савияни сақлаб туриш жуда қийин. Менимча, фақат Роналду ва Месси шунча йил давомида юқори натижаларга эришиб, бу даражани сақлаб қола олган. Мен ҳам инсонман ва тез-тез хатоларга йўл қўяман, аммо доимо ўз устимда ишлашга ҳаракат қиламан.

Футболни ҳам, кундалик ҳаётни ҳам яхшироқ тушунишга интиляпман. Аммо мен 26 ёшдаман ва баъзан ҳаётдан ҳам завқ олишим керак. Балки бу ҳолат мавсумни бошлашимга таъсир қилгандир.

Шартномани узайтириш масаласига келсак, ўтган ёзда кўплаб клублар менга мурожаат қилди. «Реал»даги вазият ҳам қўшилиб, бошимда бироз чалкашлик пайдо бўлди.

Аммо мавсум жуда узоқ давом этади. Ўтган мавсумда ҳам декабр ойига қадар атиги 5 та гол ургандим. Бироқ мавсум якунида аввалгиларидаги каби 20 дан ортиқ гол билан якунладим.

Тайёргарлик кўряпман ва ривожланишда давом этяпман. Мавсумнинг ҳал қилувчи паллаларида эса доимо ўзимни кўрсата оламан»,
— дея Винисиуснинг сўзларини келтиради Globo Esporte.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

19 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар