Бугун
47
Ўзбек

Моуринио ва Анчелотти Винисиус бўйича ҳамкорликдаги режа ишлаб чиқмоқда

Футбол
15 ноябр, 05:00
    23
Мураббийлар бразилиялик ҳужумчининг спорт формасини тиклаши ва ўзига бўлган ишончини оширишини истамоқда.
Моуринио ва Анчелотти Винисиус бўйича ҳамкорликдаги режа ишлаб чиқмоқда
Foto: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ва Мадриднинг «Реал» клуби устози Жозе Моуринио Винисиус Жуниор билан ишлаш бўйича ҳамкорликда режа тузмоқчи. Тhe Touchline хабарига кўра, икки мутахассис ушбу масалада яқин алоқада бўлиб турибди.

Манбага кўра, мураббийлар бразилиялик ҳужумчининг энг яхши спорт формасига қайтиши ва ўзига бўлган ишончини тиклашини мақсад қилган. Уларнинг фикрича, Винисиус энг яхши ҳолатида дунёнинг кучли уч футболчисидан бири ҳисобланади.

26 ёшли футболчи Испания чемпионатининг ушбу мавсумида саккизта баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Винисиус «Реал» сафида вингер позициясида тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бразилия Бразилия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

23 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар