Live
7
Ўзбек

Бразилиялик футболчилар Японияга қарши ўйиндан сўнг ҳакамлар билан жанжаллашди

Футбол
14 ноябр, 08:55
Вазият кескинлашгач, хавфсизлик хизмати ходимлари аралашиб, ҳакамларни ҳимоя қилишга мажбур бўлган.
Бразилиялик футболчилар Японияга қарши ўйиндан сўнг ҳакамлар билан жанжаллашди
Фото: Getty Images
14.11.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Япония Япония 3 : 2 Бразилия Бразилия

Бразилия миллий жамоаси Японияга қарши ўртоқлик учрашувида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлгач футболчилар ва мураббийлар ҳакамлар ишидан норозилик билдирди.

The Touchline маълумотига кўра, ўйин тугагач бразилиялик футболчилар ва мураббийлар штаби вакиллари ҳакамлар бригадаси олдига бориб, уларнинг қарорларига эътироз билдиришга уринган. Вазият кескинлашгач, хавфсизлик хизмати ходимлари аралашиб, ҳакамларни ҳимоя қилишга мажбур бўлган.

Бироз аввал якунланган баҳс Япониянинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув охирида Бразилия футболчиси Рафиня Диас ва жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти қизил карточка олди.

Рафиня ўйиндан кейин ҳам ҳакамликни кескин танқид қилди. Унинг фикрича, Бразилия нафақат рақибга, балки ҳакам қарорларига қарши ҳам курашишига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, ушбу баҳсда бразилияликларнинг икки голи Винисиус номига қайд этилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Япония Япония
  • Бразилия Бразилия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар