Live
7
Ўзбек

Винисиус бир ярим ойлик голсиз сериясига барҳам берди

Футбол
14 ноябр, 06:10
    9
26 ёшли футболчи сўнгги марта 29 сентябр куни Бразилия миллий жамоаси сафида гол урганди.
Винисиус бир ярим ойлик голсиз сериясига барҳам берди
Фото: Getty Images
14.11.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Япония Япония 3 : 2 Бразилия Бразилия

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор бир ярим ойлик танаффусдан сўнг илк бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бразилияликлар айни вақтда Японияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушмоқда. Биринчи бўлим якунларига кўра, японияликлар 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

«Самурайлар» дастлаб икки тўп фарқи билан устунликка эришди. Кейинчалик Винисиус Жуниор гол уриб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Қайд этилишича, 26 ёшли футболчи сўнгги марта 29 сентябр куни ҳам Бразилия миллий жамоаси сафида гол урган эди. Шу тариқа, у бир ярим ой давом этган голсиз сериясини тўхтатди.

Винисиуснинг «Реал»даги натижалари ҳам унчалик юқори эмас. У ушбу мавсумда клуб миқёсида атиги битта гол урган.

Ушбу гол 26 август куни «Реал Сосиедад»га қарши учрашувда қайд этилган эди. Аввалроқ Винисиус мутахассислар билан тезлиги ва дриблинги пасайгани сабабини ўрганаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Япония Япония
  • Бразилия Бразилия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар