Ўзбекистон чемпионатида 26-турнинг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди.
Фарғонада кечган баҳсда «Нефтчи» «Бунёдкор»ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувда голларга Йовович, Ғиёсов (дубл) ва Искандеров муаллифлик қилди.
Ушбу натижадан сўнг фарғоналиклар очколари сонини 64 тага етказиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. «Қалдирғочлар» эса 26 очко билан 14-поғонадан жой олган.
Суперлига. 26-тур. 14 ноябр
Нефтчи — Бунёдкор 4:0
Голлар: Йовович 7, Ғиёсов 11, 55 (дубл), Искандеров 74.
Нефтчи — 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5. Икромжон Алибоев, 8. Владимир Йовович (6. Иброҳимхалил Йўлдошев, 61), 9. Хуршид Ғиёсов, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асилбек Жумаев (71. Билолхон Тошмирзаев, 56), 20. Анваржон Ғофуров, 32. Зоран Марушич (27. Нурбек Сарсенбаев, 61), 34. Фарруҳ Сайфиев (21. Мухсинжон Убайдуллаев, 61), 52. Коффи Куао (2. Иззатилло Пўлатов, 74).
Бунёдкор — 1. Абдумавлон Абдулжалилов, 9. Матия Кривокапич (27. Ислом Анваров, 70), 10. Амир Тўракулов, 14. Шаҳзоджон Нематжонов (33. Элдор Наимов, 60), 18. Наримонжон Ахмаджонов (31. Абдураҳмон Сулаймонов, 79), 21. Носиржон Абдусаломов, 42. Абдулҳамид Икромов (11. Сардор Абдунабиев, 70), 44. Алижон Бекмуротов, 45. Шамсиддин Турсунмахамадов, 74. Иван Букрин, 88. Миркамол Аннаматов (17. Музаффар Олимжонов, 60).
Огоҳлантиришлар: Миркамол Аннаматов (41), Иван Букрин (68).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади