Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнолднинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, англиялик футболчи қишки трансфер ойнасида «Реал»ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Унга АПЛнинг бир қатор клублари, жумладан, собиқ жамоаси «Ливерпул» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Шунга қарамай, 28 ёшли ҳимоячи Мадридда қолиш ва «қаймоқранглилар» сафида фаолиятини давом эттириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Александер-Арнолд 2025 йил ёзида «Ливерпул»дан «Реал»га кўчиб ўтган эди. У ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 8 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Англиялик футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Аввалроқ Трент ҳали ҳам «Ливерпул»нинг барча ўйинларини томоша қилишини айтиб ўтганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади