Live
7
Ўзбек

Жезуш: «Роналду — Португалия футболи афсонаси»

Футбол
14 ноябр, 08:05
    53
Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Криштиану шарафига ўтказиладиган акцияни қўллаб-қувватлади.
Жезуш: «Роналду — Португалия футболи афсонаси»
Фото: Getty Images
14.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Португалия Португалия - : - Дания Дания

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Данияга қарши Миллатлар Лигаси ўйини олдидан Криштиану Роналду шарафига ўтказиладиган акцияни қўллаб-қувватлади.

«Бу ташаббус мураббийлар штабидан чиқмаган. Бундай қарорларни федерация раҳбарияти қабул қилади.

Менимча, бу ажойиб ғоя. Криштианунинг миллий жамоадаги 23 йилини, ютуқларини ва жаҳон футболидаги ўрнини ҳеч ким унутмаслиги керак.

Мен у билан бир йил ишлаганман ва унинг ёш футболчилар учун қанчалик муҳимлигини биламан. Роналду — Португалия футболи афсонаси», — деди Жезуш Record нашрига берган интервюсида.

Маълумот ўрнида, 15 ноябрга ўтар кечаси Данияга қарши баҳсда Португалия футболчиларининг барчаси Роналду шарафига 7-рақамли футболкада майдонга чиқади. 7-дақиқада эса мухлислар трибуналарда унинг шарафига тўхтовсиз қарсак чалишади.

Учрашув Брагада Тошкент вақти билан 15 ноябр, соат 00:45 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Дания Дания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

53 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар