Франция миллий жамоаси Италияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин Бордода тикланиш машғулотини ўтказди. Footmercato хабарига кўра, ушбу машғулотда жамоа сардори Килиан Мбаппе ҳам иштирок этди.
Машғулот бироз кечикиб бошланди. Футболчилар дастлаб қарийб 30 дақиқа давомида биргаликда шуғулланди. Италияга қарши баҳсда кўпроқ жисмоний юклама олган футболчилар эса машғулотни муддатидан олдин якунлаб, кийиниш хонасига йўл олди.
Шундан сўнг майдонда фақат Италияга қарши баҳсда кам ўйнаган ёки умуман майдонга тушмаган футболчилар қолди. Улар орасида Мбаппе ҳам бор эди. Ҳужумчи аввалги баҳсни жароҳат сабаб ўтказиб юборган бўлса-да, бу сафар умумий гуруҳ билан тўлиқ машғулот ўтказди.
Франция миллий жамоаси Миллатлар лигаси 6-турида 15 ноябр куни Туркияни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 16 ноябрга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.
Маълумот учун, Франция Италияга қарши баҳсда Майкл Олисе голига қарамай, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Франция — Туркия баҳси Миллатлар лигаси А дивизиони 1-гуруҳи доирасидаги сўнгги тур ўйини ҳисобланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади