Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова Загреб Гран-присида совриндорлар қаторидан жой олди.
-52 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз яримфиналга қадар муваффақиятли етиб борди. Бироқ финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Венгрия вакиласига имкониятни бой берди.
Келдиёрова бронза медали учун кечган беллашувда Франция вакиласини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг учинчи ўринини эгаллади.
Шу тариқа, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Загреб Гран-присини бронза медали билан якунлади.