Италия миллий жамоаси ўз майдонида Францияга қарши ўйинлардаги омадсиз серияга барҳам берди.
Роберто Манчини шогирдлари Миллатлар лигасининг 5-турида «Сан-Сиро» стадионида Зинедин Зидан бошқарувидаги французларни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу «мовий гвардия»нинг 1962 йилдан буён ўз майдонида «учранглилар» устидан қозонган илк ғалабаси бўлди. Оралиқда Италия ўз майдонида Францияга қарши тўрт марта мағлуб бўлган ва икки бор дуранг ўйнаган эди.
Умуман олганда, Италия Евро-2008дан буён Франция устидан атиги иккинчи марта ғалаба қозонди. Бу давр мобайнида тўрт марта мағлубият ва бир бор дуранг қайд этилган.
Италия 1962 йилдан сўнг илк бор Францияни ўз уйида мағлуб этди
Футбол
13 ноябр, 03:55
«Мовий гвардия» омадсиз сериясига барҳам берди.
Foto: Italy
12.11.2026
FT
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Италия
3
:
1
Франция