Франция миллий жамоаси вингери Дезире Дуэ жароҳат сабаб Туркияга қарши Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport нашр хабар берди.
21 ёшли футболчи Италияга қарши баҳс (1:3)нинг 69-дақиқасида Давиде Фраттезидан юзига тирсак зарбасини қабул қилиб олган. Тишлари силжигани сабаб у кеча, 13 ноябр куни шошилинч равишда стоматологга мурожаат қилди.
Дуэ Бордодаги машғулотда чигалёзди машқларини бажарди. Бироқ Зинедин Зидан ва тиббий штаб унинг майдонга тушиши ҳақида ҳали қарор қабул қилмади.
Шу билан бирга, Килиан Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Сон орқа қисмидаги ноқулайлик туфайли Италияга қарши учрашувда иштирок этмаган ҳужумчи 30 дақиқалик машғулотни чекловсиз ўтказди.
Маълумот ўрнида, Франция — Туркия баҳси 15 ноябрдан 16 ноябрга ўтар кечаси Бордода, Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.