Live
1
Ўзбек

Алфонсо Дэвис яна жароҳат олди

Футбол
14 ноябр, 05:40
Аввалроқ ҳимоячи 25 ёшида фаолиятини якунлаши мумкинлиги маълум қилинганди.
Алфонсо Дэвис яна жароҳат олди
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Канада миллий жамоаси ҳимоячиси Алфонсо Дэвис миллий жамоа сафида жароҳат олди.

26 ёшли футболчи Гватемалага қарши ўртоқлик учрашувини асосий таркибда бошлади. Бироқ 5-дақиқада кучли оғриқ сезиб, майдонни муддатидан аввал тарк этишга мажбур бўлди. Тиббий штаб уни зудлик билан алмаштиришни талаб қилди.

«Бу тананинг пастки қисмидаги жароҳат. Жамоа шифокори тўлиқ текширув ўтказгач, унинг хусусияти ва оғирлик даражасини аниқлаймиз.

Шундан сўнг кейинги қадамлар бўйича қарор қабул қиламиз», — деди Канада миллий жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Мауро Биелло.

Дэвис қўшимча МРТ текширувидан ўтиши кутилмоқда. Унинг тикланиш муддати шундан кейин маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Канада ушбу учрашувда Гватемалани 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Аввалроқ Дэвис 25 ёшида фаолиятини якунлаши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Канада Канада
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар