Live
3
Ўзбек

Беллингҳэм «Реал» билан шартномасини узайтирди — манба

Футбол
14 ноябр, 05:15
Футболчининг янги келишуви 2031 йилгача амал қилади.
Беллингҳэм «Реал» билан шартномасини узайтирди — манба
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм жамоа билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 ёшли англиялик футболчининг янги келишуви 2031 йилгача амал қилади. Шунингдек, унинг маоши сезиларли даражада оширилган.

Қайд этилишича, «Реал» раҳбарияти Беллингҳэмни клубнинг узоқ муддатли лойиҳасидаги асосий футболчилардан бири деб ҳисоблайди. Шу сабабли мадридликлар унинг келажагини жамоа билан боғлашга қарор қилган.

Маълумот ўрнида, англиялик яримҳимоячи ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Беллингҳэмнинг айни пайтдаги трансфер нархи 160 миллион еврога баҳоланмоқда. Аввалроқ «Арсенал» футболчиси Беллингҳэмнинг рекордини янгилагани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар