«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер ушбу мавсум охирида профессионал футболчилик фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
40 ёшли посбон Бундеслигада «Майнц»га қарши 2:1 ҳисобида якунланган учрашувда оёқ пайидан жароҳат олган. Унинг тикланиши учун 2–3 ой вақт талаб этилади.
Маълум қилинишича, Нойер жароҳатига қарамай, мавсумни охиригача ўтказиш ниятида. Дарвозабоннинг ёзда фаолиятини якунлаш эҳтимоли эса 99,9 фоизга баҳоланмоқда.
«Бавария» йил охиригача келаси мавсум учун иккинчи дарвозабон номзодларини муҳокама қилади. Шундан сўнг клуб трансфер бозорида иш бошлайди.
Номзодлар рўйхатидан Оливер Бауманн ва Бернд Лено ўрин олган. Шунингдек, мюнхенликлар яна икки нафар дарвозабон вариантини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ «Бавария» Лорис Кариусни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади