Live
1
Ўзбек

«Наполи» Мактоминейни 25–30 миллион еврога сотиши мумкин

Футбол
12 ноябр, 07:30
Шотландиялик яримҳимоячига «МЮ», «Реал», «Милан» ва «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда.
«Наполи» Мактоминейни 25–30 миллион еврога сотиши мумкин
Foto: Getty Images

«Наполи» яримҳимоячиси Скотт Мактоминей яқин вақт ичида жамоани тарк этиши мумкин. Calcimercato хабарига кўра, клуб футболчи билан янги шартнома борасида келиша олмаган.

Манбада айтилишича, 29 ёшли шотландиялик футболчи йилига 8 миллион евро маош талаб қилган. Ушбу вазиятдан «Манчестер Юнайтед» фойдаланишга тайёр.

«Наполи» Мактоминей бўйича 25–30 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкин. «МЮ»дан ташқари «Реал», «Милан» ва «Астон Вилла» ҳам яримҳимоячининг ҳолатини кузатмоқда.

Маълумот учун, Мактоминей ушбу мавсум барча мусобақаларда 11 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, шотландиялик футболчи 2024 йилда «Манчестер Юнайтед»дан «Наполи»га кўчиб ўтган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар