Москванинг ЦСКА клуби дарвозабони Игор Акинфеев Россия миллий жамоасининг Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўтказадиган ўртоқлик баҳси ҳақида фикр билдирди.
«Ўзбекистон — Россия баҳси олдидан ҳеч қандай кутишларим йўқ. Агар уйга қайтишга улгурсам, албатта, томоша қиламан», — дея дарвозабоннинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтирмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги баҳс бугун, 12 ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.