«Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси ва Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов «Галатасарой» яримҳимоячиси Алексей Батраковнинг келажаги ҳақида гапирди.
«Ўйлашимча, Алексей ҳозир Туркияда ўзини жуда яхши кўрсатмоқда. Ҳаммаси, аввало, унинг ўзига боғлиқ. Назаримда, у Россия футболи учун катта юлдузга айланади», — деди Шомуродов «РИА Новости» нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, 21 ёшли Батраков август ойида Москванинг «Локомотив» клубидан «Галатасарой»га кўчиб ўтган. У Туркия жамоаси сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та ассист муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 12 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртоқлик учрашувида тўқнаш келади.
Сўнг Россия миллий жамоаси 17 ноябрда Венесуэлани қабул қилади. Валерий Карпин йилнинг сўнгги икки ўйини учун 28 нафар футболчини таркибга киритган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади