Қозоғистон футболидаги энг номдор ва тажрибали мураббийлардан бири Дмитрий Огай Sports24.kz мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ўзбекистон ўз майдонида ўйнашини ҳисобга олсак, менимча, учрашув дуранг билан якунланиши ёки ўзбекистонлик футболчилар ғалаба қозониши мумкин. Гарчи Россия жамоаси ҳам жуда кучли бўлса-да.
Шуни тушуниш керакки, ўртоқлик учрашувлари принципиал аҳамиятга эга бўлмайди. Жаҳон ёки Европа чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлар эса бутунлай бошқача кечади», — деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик беллашуви 12 ноябр куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида соат 20:00да старт олади.