«Кристал Пэлас» бош мураббийи Пиер Саж ҳозирча ўз лавозимида қолмоқда. Бироқ Лондон клуби раҳбарияти унинг ўрнига бошқа мутахассисни тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Diario AS журналисти Эдуардо Бургоснинг хабар беришича, «Кристал Пэлас» раҳбарияти Сажга истеъфо ҳақида расман маълум қилмаган. Шунга қарамай, клуб «Тоттенҳэм»нинг собиқ бош мураббийи Томас Франк билан фаол музокаралар олиб бормоқда.
Шунингдек, Саж Франциянинг «Ланс» клубини бошқаришга номзодлардан бири ҳисобланади. Мутахассиснинг ўзи ҳам ушбу жамоага қайтишга тайёр экани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, «Кристал Пэлас» ушбу мавсум АПЛда муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Лондонликлар дастлабки 10 турда атиги 7 очко жамғарган.
Айни пайтда «бургутлар» турнир жадвалида сўнгги 20-ўринни эгаллаб турибди. Аввалроқ «Кристал Пэлас» бош мураббийини истеъфога чиқармоқчи экани маълум қилинганди.