Live
1
Ўзбек

Махачев Нурмагомедовни ҳимоя қилиб, Двалишвилини танқид қилди

MMA
12 ноябр, 02:25
UFC чемпиони Абу-Дабида юз берган жанжалга муносабат билдирди.
Махачев Нурмагомедовни ҳимоя қилиб, Двалишвилини танқид қилди
Фото: Getty Images

UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпиони Ислом Махачев Абу-Дабида Усмон Нурмагомедов ва Мераб Двалишвили ўртасида юз берган жанжалга муносабат билдирди.

«Ҳозир Усмон ва унинг дўстларини қоралаб, ҳақорат қилаётганлардан сўрайман: Мераб ҳеч қандай сабабсиз доғистонлик курашчини урганида, унинг шаънига текканида нега жим турдингиз?

У йигит Мерабнинг олдига ёмон ниятда эмас, фақат гаплашиш учун борганди. Бугунги воқеани Мераб ўз юртида бошлаган. У меҳмонни уришга журъат қилди ва унинг онасини ҳам ҳақоратлади», — деб ёзди Махачев.

Эслатиб ўтамиз, 10 июн куни Грузияда RAF турнири олдидан Двалишвили ва Аҳмад Ҳожимагомедов ўртасида жанжал чиққанди.

Ҳожимагомедов Мерабдан Умар Нурмагомедов ҳақидаги салбий гаплари сабабини сўраган. Бунга жавобан Двалишвили уни ургани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар