Live
1
Ўзбек

Куртуа Моуринионинг хабарига икки ҳафта жавоб бермаганини айтди

Футбол
11 ноябр, 22:50
    2
«Реал» дарвозабони Жозе билан боғлиқ қизиқарли воқеани эслади.
Куртуа Моуринионинг хабарига икки ҳафта жавоб бермаганини айтди
Фото: Getty Images

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа бош мураббий Жозе Моуринио билан боғлиқ қизиқарли воқеани эслади.

Белгиялик футболчи португалиялик мутахассиснинг хабарини тасодифан икки ҳафта давомида жавобсиз қолдирганини маълум қилди.

«Унинг биринчи хабарига икки ҳафта жавоб бермаганимни эслайман. Бу атайлаб бўлмаган. Ўша пайтда биз жаҳон чемпионатида иштирок этаётгандик.

Моуринио хабар юборган куни самолётда эдик. Вақт фарқи ва самолётда Wi-Fi бўлмагани сабаб бир нечта хабарни ўтказиб юборганман. Уларнинг орасида Моуринионинг хабари ҳам борлигини билмаганман», — деди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа ва Моуринио 2014–2015 йилларда «Челси»да бирга ишлаган. Айни пайтда эса белгиялик дарвозабон яна португалиялик мутахассис қўл остида бу сафар Мадриднинг «Реал» клубида фаолият олиб бормоқда.

Аввалроқ Куртуа фаолиятини «Реал»да якунламоқчи экани ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар