Live
1
Ўзбек

«МЮ» АПЛдан тушиб кетса, катта молиявий йўқотишларга учраши мумкин

Футбол
12 ноябр, 00:55
Клуб охирги марта 1973/1974 йилги мавсумда қуйи дивизионга тушиб кетганди.
«МЮ» АПЛдан тушиб кетса, катта молиявий йўқотишларга учраши мумкин
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» АПЛдан тушиб кетса, даромадлари кескин камайиши мумкин. Бу ҳақда Sports Illustrated хабар берди.

Энг катта йўқотишлардан бири тижорий тушумларга тегишли бўлади. Adidas клубга ҳозир йилига тахминан 90 миллион фунт тўлаяпти. Жамоа Чемпионшипга тушса, бу сумма икки баравар камайиши ёки бутунлай тўхтатилиши мумкин. Компания 2035 йилгача тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Телетрансляциядан тушадиган маблағ ҳам анча қисқаради: Чемпионшипдаги тўловлар 4 миллион фунтга етиши мумкин, АПЛда эса бу кўрсаткич 96 миллион фунтни ташкил этади.

Чипта, овқатланиш, клуб маҳсулотлари ва VIP пакетлар савдосидан келадиган даромад ҳам камайиши эҳтимол. Мухлислар «Олд Траффорд»га келишда давом этса-да, Чемпионшип жамоаларига қарши ўйинларга бетараф томошабинлар ва сайёҳлар камроқ ташриф буюриши мумкин.

Маълумот ўрнида, «Манчестер Юнайтед» охирги марта 1973/1974 йилги мавсумда қуйи дивизионга тушган. Жамоа бир йилдан сўнг элитага қайтиб, 1975/1976 йилги мавсумни 3-ўринда якунлаган.

Аввалроқ «қизил иблислар» Почеттино билан оғзаки келишувга эришгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар