«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Маурисио Почеттинони жамоа бош мураббийлиги учун энг муносиб номзод деб ҳисобламоқда.
«Почеттинонинг энг кучли жиҳатларидан бири — футболчилар билан ишлаш ва уларга ишонч бағишлаш қобилияти. Ҳозир бу "МЮ" учун жуда муҳим, чунки жамоада руҳан синган футболчилар кўп», — деди Фердинанд.
Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда. Жамоа Майкл Кэррикни истеъфога чиқаришни ўйламоқда.
Аргентиналик мутахассиснинг эса АҚШ миллий жамоаси билан шартномасида товон пули банди мавжуд.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади