Live
1
Ўзбек

Глейзерлар оиласи «МЮ»ни сотишга тайёр

Футбол
11 ноябр, 03:00
    24
Клуб эгалари жамоани фақат жуда катта маблағ эвазига сотиш масаласини кўриб чиқади.
Глейзерлар оиласи «МЮ»ни сотишга тайёр
Foto: Getty Images

Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»ни сотиш имкониятини жиддий кўриб чиқишга тайёр. Derbyderbyderby.it хабарига кўра, бу 2005 йилда клуб устидан тўлиқ назоратни қўлга киритганидан буён оиланинг бундай қарорга келиши мумкинлиги ҳақидаги илк хабардир.

Бироқ бунинг муҳим шарти бор: клуб жуда катта суммага баҳоланиши керак. Акс ҳолда, эгалари ҳатто музокаралар столига ўтиришни ҳам истамайди.

Эксперт Стефан Борсоннинг тахминича, сотув жараёнини ошкор қилмаслик қарори 2022 йилги тажриба билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ўшанда клубни сотиш жараёни сер Жим Ретклиффнинг келиши билан якунланган, бироқ у кутилганидек клубнинг тўлиқ назоратини эмас, балки акцияларнинг озчилик улушини сотиб олган эди.

Маълумот учун, Глейзерлар оиласи 2005 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» устидан тўлиқ назоратга эга.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда сер Жим Ретклифф клуб акцияларининг 25 фоизини сотиб олган ва футбол йўналишини бошқариш ваколатини қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

24 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар