Live
1
Ўзбек

Францияда 22 ёшли футболчи машғулот вақтида вафот этди

Футбол
12 ноябр, 00:30
    2
Ҳимоячининг вафотига юрак фаолияти тўхташи сабаб бўлган.
Францияда 22 ёшли футболчи машғулот вақтида вафот этди
Фото: Morocco World News

Франциянинг «Сен-Дени» клуби ҳимоячиси Ванис Онсор 22 ёшида юрак фаолияти тўхташи оқибатида вафот этди. Бу ҳақда футболчи тарбияланган «Руан» клуби хабар берди.

11 ноябр куни «Ла Жамайк» стадионида ўтказилган машғулот пайтида Онсорнинг аҳволи ёмонлашган. Жамоадошлари унга биринчи ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолишга уринган, аммо бунинг имкони бўлмаган.

«Ваниснинг тўсатдан вафот этганини чуқур қайғу билан қабул қилдик. У клубимизда тарбияланган, ёшлар ва захира жамоаларида ўйнаган. Оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади «Руан» клуби баёнотида.

Маълумот ўрнида, Онсор 2023/2024 йилги мавсумда «Руан» асосий жамоасида 3 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Футболчи 2026 йил январ ойида «Сен-Дени» сафига қўшилганди. Унинг вафотидан сўнг клуб «Сен-Перуаз»га қарши бўлажак учрашувни бекор қилди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар