Россиялик футбол шарҳловчиси Константин Генич Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдириб, баҳс натижаси бўйича ўз тахминини маълум қилди.
«Россия миллий жамоасининг Нигерияга қарши ўйинида ҳужумга қандай иштиёқ билан ўтганини кўрдик.
Ўзбекистоннинг ҳужум чизиғини ҳисобга олсак, майдон эгаларида ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлиши аниқ.
Шунинг учун менинг тахминим — ҳар икки жамоа ҳам гол уради», — дея Геничнинг сўзларини келтиради «РБ Спорт» нашри.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун, 12 ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Баҳс Москва вақти билан соат 18:00 да, Тошкент вақти билан эса 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Учрашувда ҳар икки жамоа ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
Аввалроқ Шомуродов Россия миллий жамоаси аъзоси ҳақида гапириб ўтганди.