Live
1
Ўзбек

Карпин Каннаваро унинг фамилиясини эслай олмаганига муносабат билдирди

Футбол
12 ноябр, 04:20
Фабио Валерий ҳақида гапираётиб, уни яхши футболчи бўлганини таъкидлаган.
Карпин Каннаваро унинг фамилиясини эслай олмаганига муносабат билдирди
Фото: Getty Images
12.11.2026, 10:00 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон - : - Россия Россия

Россия миллий жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Ўзбекистон миллий жамоаси устози Фабио Каннаваро унинг исм-фамилиясини эслай олмаганига муносабат билдирди.

Аввалроқ италиялик мутахассис Россия миллий жамоаси бош мураббийи ҳақида гапираётиб, уни яхши футболчи бўлганини таъкидлаган, аммо исми ва фамилиясини эслай олмаган эди.

Карпин эса бу ҳолатга ортиқча аҳамият бермади.

«Эслай олмаган бўлса, бу мен учун катта аҳамиятга эга эмас», — дея россиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс» нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари бугун, 12 ноябр куни Тошкентда ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланиши белгиланган. Ушбу учрашувда икки миллий жамоа бош мураббийлари ўзаро тўқнаш келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар