Ўзбекистон Суперлигасининг 27-турида «Нефтчи» ўз майдонида ОКМКни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 88-дақиқада Гиорги Папава пеналтидан гол уриб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Бироқ фарғоналиклар таслим бўлмади. 90-дақиқада Нурбек Сарсенбаев ҳисобни тенглаштирди. 90+8-дақиқада эса Хуршид Ғиёсов ғалаба голини киритиб, «Нефтчи»га уч очко тақдим этди.
Ушбу натижадан сўнг «Нефтчи» 61 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. ОКМК эса 45 очко билан 4-ўринда қолди.
Суперлига. 27-тур
Нефтчи — ОКМК 2:1
Голлар: Сарсенбаев 90, Ғиёсов 90+8 — Папава 88 (пен.)
Огоҳлантиришлар: Каримов 47, Ратинио 74, Абдуғаниев 87.
Нефтчи: Эргашев, Алибоев, Исмоилов, Ёвович, Искандеров, Абдуғаниев, Перитса (Сарсенбаев, 60), Ғофуров, Одилов (Ратинио, 72), Сайфиев, Куао.
ОКМК: Абдунабиев, Папава, Ўлмасалиев, Аҳмадалиев, Турдиалиев, Собиржонов, Абдураззоқов (Холмуродов, 46), Муқумжонов, Каримов, Пешич, Ҳақназарий (Сентоку, 75).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади