Live
2
Ўзбек

Алишер Одилов «Трактор» билан ўйиндаги вазиятга изоҳ бериб, «Нефтчи» мухлисларидан узр сўради

Футбол
4 ноябр, 04:15
    56
Футболчи бўш қолдирган қанот сабаб жамоаси ғалабадан маҳрум бўлган, шундан сўнг мураббий билан можаро юзага келганди.
Алишер Одилов «Трактор» билан ўйиндаги вазиятга изоҳ бериб, «Нефтчи» мухлисларидан узр сўради
Foto: Neftchi PFC
02.11.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси Tractor Tractor 2 : 2 Нефтчи Нефтчи

«Нефтчи» вингери Алишер Одилов Элит ОЧЛ 4-туридан ўрин олган «Трактор»га (2:2) қарши баҳсдаги ҳаракатлари учун узр сўради.

Футболчи сўнгги сонияларда жароҳат олган жамоадоши Иброҳимхалил Йўлдошевга тиббий ёрдам кўрсатиб, қанотни бўш қолдирган ва шундан сўнг Эрон клуби ҳисобни тенглаштирганди.

Ғалаба қўлдан чиққач, фарғоналиклар устози Ислом Исмоилов майдонда Одиловга ўз эътирозларини билдирган ва футболчи ҳам бунга жавобан либосни ерга улоқтириб, жаҳл билан трибуна остига йўл олганди.

«Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Аввало, учрашувдан кейин юзага келган вазиятга бефарқ бўлмаган, мени қўллаб-қувватлаган ва тўғри тушунган барча инсонларга самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида жамоадошим, ошнам Иброҳимхалил Йўлдошевнинг майдондаги ҳолатини энг яқиндан кўриб, унга ёрдам бердим ва буни ўзимнинг инсоний бурчим деб билдим. Чунки баъзи вазиятларда футболчи сифатидаги мақоминг, жамоанг ёки ўйиндаги ҳисоб эмас, аввало, инсон эканлигинг муҳим аҳамият касб этади.

Футбол — ҳиссиётлар, кураш ва рақобат майдони. Унда ҳар ким ғалаба қозонишни истайди, ҳар бир очко учун бор кучини сарфлайди. Аммо ҳаётда шундай қадриятлар борки, уларни ҳеч қандай натижа билан ўлчаб бўлмайди. Инсон саломатлиги, ўзаро ҳурмат ва бир-бирига бўлган меҳр ана шундай қадриятлардандир.

Ушбу ҳолатга тўғри баҳо берган, мени турли танқидлардан ҳимоя қилган ва энг муҳими, вазиятга инсон кўзи билан қараган барча мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Иброхимҳалилга эса тезроқ соғайиб, майдонга янада кучли бўлиб қайтишини тилайман. Футболда ҳали биргаликда кўплаб ғалабалар, кубоклар ва унутилмас лаҳзалар олдинда!

Футболкани эмоцияда ташлаворганим учун барча «Нефтчи» муҳлисларидан узур сўрайман. Бу қилган ишим нотўғри эди.

Инсоннинг буюклиги унинг майдондаги ғалабалари билан эмас, балки ҳаётнинг синовли лаҳзаларида қандай инсон бўлиб қолиши билан ўлчанади. Футбол бизни рақобатга чорлайди, инсонийлик эса бирлаштиради!

Ҳурмат билан Алишер Одилов»
, — деб ёзди 25 ёшли футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Tractor Tractor
  • Нефтчи Нефтчи
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

56 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар