Live
2
Ўзбек

«Барселона» Рафиня билан шартномани қачон узайтириши маълум бўлди

Футбол
4 ноябр, 04:00
Бразилиялик ҳужумчи каталонияликлар билан 2030 йилгача мўлжалланган янги битим имзолаши кутилмоқда.
«Барселона» Рафиня билан шартномани қачон узайтириши маълум бўлди
Foto: Getty Images

«Барселона» Рафиня Диас билан меҳнат шартномасини узайтиришга яқин. Diario Sport нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчи 5 ноябр куни клуб билан янги битим имзолаши керак.

Томонлар шартнома шартларини бир неча ҳафта аввал келишиб олган. Эндиликда фақат зарур ҳужжатларни имзолаш қолди. Янги келишув 2030 йилгача амал қилиши кўзда тутилган.

Рафиня 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда. У ушбу мавсумда барча мусобақаларда 13 та баҳсда қатнашиб, 19 та гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Тransfermrkt портали 29 ёшли футболчининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рафиня 2022 йилда «Барселона»га қўшилган ва шундан буён жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар