Бугун, 4 ноябр куни УEФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-тури доирасида Афинанинг АEК жамоаси Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилади. Баҳс Афинадаги «ОПАП Арена» стадионида бўлиб ўтади. Италиялик ҳакам Маурицио Мариани бош ҳакам сифатида ишлайди.
Беллашув Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади. Ўзбекистон ҳудудида ўйинни «Zo'r TV» телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Маълумот учун, «Реал» умумий босқичда 9 очко жамғариб, турнир жадвалининг бешинчи поғонасини эгаллаб турибди. АEК ҳисобида эса 3 очко бор ва жамоа 27-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, умумий босқичнинг 5-турида АEК 24 ноябр куни «Комо» билан, «Реал» эса ПСВ билан баҳс олиб боради. Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби — «ПСЖ».