«Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида ўз майдонида «Астон Вилла»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба каталонияликлар учун яна бир муҳим натижа билан ёдда қолди.
УEФА матбуот хизматининг хабар беришича, «Барселона» Европанинг энг нуфузли клуб турнирида кетма-кет 18 та баҳс давом этган дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмаслик сериясини тўхтатди.
Каталонияликлар охирги марта 2025 йил апрел ойида Чемпионлар лигасида гол ўтказиб юбормаган эди. Ўшанда улар чоракфинал доирасида Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этган.
Маълумот учун, «Барселона» — «Астон Вилла» баҳсида Ламин Ямал ҳисобни очган, Рафиня эса дубл қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг дастлабки тўрт турида тўққиз очко жамғаришга муваффақ бўлди.